...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаяннинг янги тузган дастурида янгилик борми?


16:13, 23.06.2017 Спорт
 4 650

Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян раҳбарлик қилган йиғилишда жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди.
                            
Дастурга кўра, миллий терма жамоа аъзолари 17-23 июль кунлари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида 2 та назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.
 
Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади. Терма жамоа аъзолари 20 августдан эътиборан йиғинга киради. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган.
 
Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси Жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
 
31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштиряпти.
 
Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея Хитой Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!