...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ярим одам, ярим қўзи қишлоқ аҳлини ваҳимага солмоқда


15:44, 23.06.2017 Олам
 12 121

Қишлоқ аҳли орасида “ярим одам, ярим қўзи” номини олган жонивор шу ҳафтада дунёга келган.

Жанубий Африканинг Леди-Фрер қишлоғида ғайриоддий қўзи туғилди. Кўриниши инсонни эслатувчи бу жонзод маҳаллий аҳолини ҳам даҳшатга солди, ҳам ҳайратлантирди. Бу ҳақда “IOL” агентлиги хабар тарқатди.
 
Қишлоқ аҳли орасида “ярим одам, ярим қўзи” номини олган жонивор шу ҳафтада дунёга келган. Ваҳима ортиб, аҳоли ўртасида турли гап-сўзлар тарқалганидан сўнг, ветеринария хизмати раҳбари қўзини кўздан кечириш учун келди.
 
Мутахассис қўзи ҳақиқаттан ҳам ташқи кўринишидан одамни эслатса-да, инсониятга алоқаси йўқ эканини маълум қилди. “Қўй ҳомиладорлик вақтининг бошида Рифт-Валли вирусига чалинган. Инфекция сабабли қўзининг ривожланишига путур етган”, деди ветеринар.
 
Унинг айтишича, қўй 28 жуфт хромосомага эга, инсон эса 23 жуфт хромосомага эга. Шу сабаб ҳам қўй ва қўзи ҳамда инсоният ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик бўлиши мумкин эмас. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ярим қўзи ярим одам Африка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!