...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаян: мағлубиятга лойиқ эмасдик...


20:55, 31.08.2017 Спорт
 3 044

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси — Тошкентда ҳал бўлишига ишонч билдирди.

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой–Ўзбекистон учрашуви мезбонларнинг кичик (1:0) ҳисобдаги ғалабаси билан якунлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Учрашув якунланганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“...Ўйинни қийин ўйин ўтказдик ва афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугун омад биздан юз ўгирди, омад рақиб томонда бўлди.
 
Ўйин учун барча футболчиларга раҳмат айтаман, улар майдонда бор кучларини бериб ҳаракатланишди. Афсуски, ўйин якунланиб бораётганда дарвозамиз томон пенальти белгиланди.
 
Бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик... Ўйин якунида Марчелло Липпига омад уларга кулиб боққанини айтдим. Қайтариб айтаман, биз бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. 
 
Рақибни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керакки, Тошкентда бўлгани каби бу ерда ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Аммо бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик.
 
Биринчи навбатда Хитой билан ўйинни хотиржамлик билан ўрганиб чиқишимиз керак. Шундан кейин Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 
 
Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Барчаси Тошкентда, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳал бўлади”, деди Самвел Бабаян.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Учрашув чипталарини “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Ўзбекистон Жанубий Корея Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!