Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса...
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойга қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:0) анча кескин руҳда фикр билдирди.
“Ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Аммо қанча голли вазиятлардан фойдалана олмадик.
Энди охирги имконият қолди... Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда ё ғалаба қозонишимиз керак, ёки футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўйишимиз керак. Биз мухлислардан қарзмиз, ўша қарзни узишимиз шарт”, дейди Одил Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ўз майдонида Эрон билан дуранг ўйнади (0:0). Сурия терма жамоаси эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Учрашув чипталарини “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.