Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари беқиёс бўлганлиги таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев бундан роппа-роса 26 йил муқаддам атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинганини ёдга олди.
Шунингдек, Президент ўз нутқида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари беқиёс бўлганлиги таъкидлади.
Ўтган вақт мобайнида дунё саҳнасида ўз номи ва нуфузига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси олдида тинчлик ва осойишталикни сақлаш, аҳолига муносиб ҳаёт кечиришни таъминлаш каби муҳим ва долзарб вазифалар мавжудлигини айтиб ўтди.
Ҳаракатлар стратегияси халқ — давлат идораларига эмас, давлат идоралари — халққа хизмат қилиш керак, деган тамойил — давлат сиёсатининг энг устивор йўналишлардан бирига айлангани бежиз эмас, дея таъкидлади Президент.