...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаян истеъфо беришга тайёр, аммо...


18:12, 04.09.2017 Спорт
 9 431

Ўзбекистон–Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги муҳим учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжумани якунланди.

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов қатнашди.
 
“Эртага Ўзбекистон футболи учун жуда муҳим ўйин бўлиб ўтади. Фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ! Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб борамиз.
 
Хитойга қарши беллашувдан кейин қандайдир сўз танлаш қийин бўлди. Аммо мағлубиятга ҳақли эмасдик. Ҳакамнинг хатти-ҳаракатидан норозиман. Аслида рақиб симуляция ишлатганди ва пенальти йўқ эди. Эртага сўнгги имкониятдан фойдаланиб, ЖЧга чиқиш учун ҳаракат қиламиз.
 
Сергеев ва Абдухолиқов бирдек кучли. Замонавий футболда ҳужумчилар ҳам ҳимояда ёрдам беради. Нима учун Сергеев майдонга тушяпти, деган саволга қуйидагича жавоб бера оламан: Абдухолиқов Қатарда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади, Сергеев эса Олий Лигада бир нечта ўйинда майдонга тушди. Машғулотлар вақтида уларнинг фарқи биз учун яққол кўриниб туради. Кримец Хитойда фарм-клуб таркибида майдонга тушса ҳам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
 
Мураббий терма жамоада иш олиб боряптими, демак истеъфо ва иш — бир бирига синоним сўзлар бўлади. Қарорни Ўзбекистон Футбол Федерация қабул қилади. Қолиш-қолмаслигим раҳбариятга боғлиқ.
 
Хитойда Сардор Рашидовдан ташқари яна тўрт футболчи овқатдан заҳарланди. Биз бу масалани чуқурроқ ўрганмоқчимиз. Бундай тасодиф бўлиши мумкин эмас”,  дейди Самвел Бабаян.
 
“Биринчи навбатда бўлажак учрашув Ўзбекистон учун финалга тенг эканини айтмоқчиман. Муҳим ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Хитойга қарши учрашувдан кейин натижани эсдан чиқариб, бўлажак ўйинга тайёргарлик ҳақида ўйладик. Футболчиларнинг кайфияти яхши ва барча эртанги ўйинга ўз эътиборини қаратган”, деди Машарипов.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви эртага, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея Самвел Бабаян Жалолиддин Машарипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Азизбек Баходиров
19:34 04.09.2017

Тугри Хитой билан уйинда хакам уша вазият учун хитойлик футболчига симуляция учун сарик карточка курсатиб, Хитой дарвозаси томон жарима белгилаши шарт эди. Минг афсуски, бунинг акси булди. Ва хакам уйин такдирини хал килди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!