Компания Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ можарога алоқаси борликда айбланмоқда.
Шу билан бирга, суд Samsung компаниясининг президенти Сан Жин Пакни қўлга олиш ҳақидаги сўровни рад этган.
Маълумотларга кўра, Ли Чжэ Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ коррупция можаросига алоқадор. Айни вақтда Ли Чжэ Сеулдан 15 км узоқликда жойлашган Йиван шаҳридаги қамоқхоналардан бирида. Айрим манбаларнинг хабар қилишларича, унинг қамоқхонадаги камерасида телевизор, иш столи бор.
Суд 28 февралга қадар Ли Чжэ устидан тергов ишини олиб боради. Унинг айби тасдиқланса, суд 3 ой ичида унга бериладиган жазони тайинлаши лозим бўлади.
Терговчиларнинг тахминларига кўра, Samsung компанияси Ли Чжэ Еннинг буйруғи билан президент Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силь бошчилигидаги фондга ноқонуний равишда йирик миқдорда пул ўтказган. Аммо Samsung компанияси ва Ли Чжэга қўйилаётган айбловни мутлақо рад этмоқда. Ли Чжэ деярли бир сутка давомида сўроқ қилинган.