Туркманистон Республикасига қайта сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик қасамёдини қабул қилмоқда.
Тантанали тадбирда парламент депутатлари, ҳукумат аъзолари, ҳарбий ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи соҳа вакиллари иштирок этди.
Бердимуҳамедов учинчи марта лавозимига қайтадан киришмоқда. Мамлакат янги конституциясига кўра, у етти йил мобайнида Туркманистон Республикасини бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат президентлигига ўтказилган сайлов натижаларига кўра, умумий сайловда иштирок этган аҳолининг 97,69 фоиз овозини тўплаб, мутлақ ғалабага эришган эди.