...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда йирик теракт. 72 киши қурбон бўлди


12:51, 17.02.2017 Олам
 2 984

Мамлакат Бош вазири Навоз Шариф терактни “Покистоннинг келажагига ҳужум”, дея атади.

16 февраль куни Покистоннинг жанубий Синд провинциясида йирик теракт содир этилди. Ибодатхоналардан бирида худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатиб юборган. Оқибатда эса 72 киши ҳалок бўлган, шунингдек, камида 250 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Покистон Бош вазири Навоз Шариф терактга изоҳ берар экан, ҳодисани “Покистоннинг келажагига ҳужум”, дея атади. Маҳаллий полиция вакиллари қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини хабар қилишди.
 
Айрим гувоҳларнинг айтишларича, худкуш-террорчи ибодатхонанинг аёллар ўтирадиган жойига яқинлашиб борган. У ерда эса 30 яқин болалар ҳам бўлган. Теракт оқибатида оналари билан бўлган болалар ҳам қурбон бўлишди.
Дурдона Расулова

Теглар:Покистон Теракт худкуш-террорчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!