...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Дарё” нашри ёлғон ахборот тарқатди, “Ўзбекнаво” тугатилмайди


11:46, 17.02.2017 Жамият
 15 533

Кўплаб нашрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунмай туриб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ўрнида ташкил этилди, деб хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан  “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилди.
 
Ушбу муассаса ўзида 2,5 минг ижодий жамоа ва ижрочиларни бирлаштиради ҳамда мусиқа, хореография ва эстрада санъатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш, Ўзбекистон халқининг маънавияти, ёрқин ва ўзига хос маданиятини ёритувчи юксак бадиий ва сифатли асарлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашиш имконини беради.
 
Фармонга биноан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни жиҳозлаш ва таъмирлаш, маданият ва санъат арбобларининг халқаро фестиваллар ва конкурсларда иштирок этишини таъминлаш, Маданият вазирлиги муассасалари кадрлари малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш учун бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини тузиш назарда тутилган.
 
Кўплаб нашрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунмай туриб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ўрнида ташкил этилди, деб хабар тарқатмоқда. Бу хабарлар ҳақиқатдан йироқ. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг фаолияти тугатилмади, аксинча, янги ташкилот  “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида ташкил этилган.

Хусусан, “Дарё” нашри “Ўзбекнаво” тугатилди. Унинг ўрнида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилади” номли мақола чоп этди. Нашрнинг сарлавҳада келтирган маълумоти ёлғон. “Ўзбекнаво”нинг фаолияти тугатилгани йўқ. Буни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Матбуот хизмати ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ходимлари маълум қилди. Биз ҳам энди “Дарё”га ишонмаймиз!



P/S.: Фармонга кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолияти тугатилгани билан Маданият вазирлиги тузилмаси шакллантирилмагани учун матнда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги деб юритилди. 
 
Ҳамкасбларимиздан фармонларда келтирилган кўрсатмаларни халққа етказишда унга тўғри ва холис ёндашув журналистнинг асосий принципи эканини унутмасликларини, ёлғон ахборот муаллифига айланиб қолмасликларини сўраймиз. 

Теглар:Ўзбекнаво Ўзбекконцерт Ўзбекрақс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар