...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик “Робин Гуд” ҳибсга олинди


12:26, 24.02.2018 Жамият
 9 863

Фуқаролар автомобилларининг давлат рақамларини ўғрилаб, эвазига пул талаб қилаётган гумондор турли ижтимоий тармоқларда “Робин Гуд” лақабини олган эди.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида автомобилларнинг давлат рақамларини ўғрилаб, уларни қайтариб бериш учун пул талаб қилаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлгани ҳақида ҳабар берган эдик.
 
Фуқаролар автомобилларининг давлат рақамларини ўғрилаб, эвазига пул талаб қилаётган гумондор турли ижтимоий тармоқларда “Робин Гуд” лақабини олди. Чунки у талаб қилаётган пулларининг ярми хайрия учун ишлатилишини маълум қилган эди.
 
Самарқанд шаҳар ИИБ маълум қилишича, ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишларидан кейин Самарқанд шаҳри Тутзор МФЙ, Помир кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Бекзод Сухробович Толибжонов юқорида кўрсатилган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс сифатида ушланган.
 
У шаҳардаги Саттепо масканида жойлашган “Туризм” коллежида “Меҳмонхона ва ресторан бизнеси” йўналишининг 2-босқич ўқувчиси экани аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ Тергов бўлими шуғулланмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Робин Гуд автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар