...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик "Робингуд" автомобилларнинг чиройли рақамларини ўғирлаб кетмоқда


16:31, 12.02.2018 Жамият
 13 672

Ўғрилар ўзларидан ғаройиб шартлари ёзилган хатларни қолдиришмоқда.

Самарқанд вилоятида автомобилларнинг давлат рақамларини ўғирлаб, уларни қайтариб бериш учун пул талаб қилаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар бермоқда.


 
Бу ишни бажараётган товламачилар рақамни қайтариш эвазига 5 АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб қилишяпти.
 
Хусусан, самарқандлик бир фуқаронинг бу борадаги шикояти ёзилган хатда шундай товламачилик ҳақида хабар берилган.

 

Жабрланувчининг сўзларига кўра, у бугун, 12 февраль куни ўз уйидан унча узоқ бўлмаган жойда қолдирган “Ласетти” русумидаги автомашинасида давлат рақамлари йўқлиги, уловининг ён қисмида қирилган жойлар пайдо бўлганини пайқаб қолади.


 
Бундан ташқари, олд ойнаси томонда “Qiwi-ҳамён” орқали 5 АҚШ доллари тўлаши шартлиги тўғрисидаги хат қолдирилганини кўради.
 
Хатда автомобиль рақамини қайтариб олишни истаса қуйидагиларни бажариши кераклиги ёзилган:
 
  • +77762599592 QIWI-электрон ҳамёнига 5 доллар юборинг. Буни Ўзбекистондаги хоҳлаган банкда амалга ошириш мумкин;
 
  • Жўнатишингиз билан “@urustama” телеграм манзили ёки “rustammalikov@yandex.ru” электрон почтасига ёзиш;
 
  • Агар буларнинг барчасини амалга оширсангиз Давлат инспекцияси, ДАН, милицияга ариза ташлашингизга кетадиган жуда кўп вақт ва кучингизни тежаган бўласиз;
 
  • Бундай ноқулайлик учун узр сўраймиз. Пулингизнинг ярми хайрли ишлар (меҳрибонлик уйлари, кам таъминланганлар, етимхоналар) га сарфланади.
 
Ўғрилар эса ушбу тўлов амалга оширилгандан сўнг бир сутка давомида давлат рақами қолдириб кетилган аниқ манзилни юборишни ваъда беришган.
 
Охирги пайтда Самарқандда автомобиль давлат рақамларини ўғирлаш билан боғлиқ 30 та ҳолат кузатилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Самарқанд рақамлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар