...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда ЙТҲ. 8 киши фожиали ҳалок бўлди


17:21, 08.04.2018 Жамият
 8 836

Уч нафар йўловчи оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Кеча, 7 апрель куни кечки соат 17:25ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида Kabalt ва Nexia  тўқнашуви натижасида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Таъкидланишича, 1996 йилда туғилган О.Камолов ўзининг Kabalt русумли автомашинасини “Зарафшон ўнг соҳили” 4Р-48 йўлининг 43-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган С.Суннатов бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
 
Оқибатда, Kabalt автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчиси воқеа жойида, Nexia автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчиси шифохонага олиб келинаётганида ҳаётдан кўз юмган.
 
Шунингдек Kabalt автомобилининг яна 3 нафар йўловчиси, жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
 
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштарув ишлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Kabalt Nexia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар