...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan Nexia ва Malibu ишлаб чиқаришни кескин оширади


09:53, 29.08.2018 Жамият
 5 804

Яқиндагина фаолиятини қайта бошлаган компания харидорлар учун янгиликлар киритишга ҳаракат қиляпти.

Деярли бир ойлик танаффусдан сўнг қайти иш бошлаган GM Uzbekistan компанияси Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Ҳусусан, General Motors Uzbekistan АЖ томонидан механик узатмали Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилади, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш хажмлари 34 804 донагача етказилади.
 
Шунингдек, Malibu автомобилини ишлаб чиқариш хажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, компания GM автомобилларини электрон навбатда туриб сотиб олиш мумкинлигини маълум қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Nexia Malibu 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар