Қурилиш ишлари 3 босқичда олиб борилиши кўзда тутилган.
Аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифи билан Самарқандда трамвай йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда мазкур трамвай йўли қурилиши давом этмоқда.
Икки кун ичида Сартепа мавзесидан Буюк Ипак Йўли ва Нарпай кўчалари кесишмасигача бўлган йўлда қарийб 4 километрлик темир йўл ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайтида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, айни вақтда йўлнинг фақат бир томонида темир йўл ётқизилиб чиқиляпти. Сартепадан Темир йўл вокзалигача бўлган биринчи босқич қурилиш ишлари Наврўз айёми арафасида тўлиқ ниҳоясига етказилади. Шу тариқа, 16 км йўл қурилиши таъминланади.
Наврўз байрамида Сиёб бозори ва Сартепа мавзусини боғловчи трамвай йўли ишга туширилиши мўлжалланган. Бу йўлда ҳаракатланиш учун Чехиянинг “Pragoimex” компаниясида ишлаб чиқарилган Vario LF вагонлари Самарқандга аллақачон келтирилган.

Дурдона Расулова