...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда телефон сабаб рўй берган ЙТҲда 2 киши қурбон бўлди


15:36, 31.01.2018 Жамият
 5 738

Nexia олдида ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-5327 русумли машинанинг орқа томонига урилган.

Жорий йилнинг 28 январь куни Самарқанд вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Nexia ва юк ташувчи ГАЗ-5327 русумли автомобилларнинг тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди.
 
Шу куни соат тахминан 20:00 да Оқдарё туманининг “Чоржуй” қишлоғида юз берган ҳалокат ҳайдовчининг бефарқлиги сабабли юз берган.
 
1989 йилда туғилган фуқаронинг бошқарувида бўлган Nexia автомобили ҳайдовчиси йўловчилардан бирининг мобиль телефонини қувватлантириш учун симга улаётган вақтида диққати бўлиниб, бошқарувни йўқотиб қўйган.
 
Натижада эса Nexia олдида ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-5327 русумли машинанинг орқа томонига урилган. Автоҳалокат оқибатида Nexia ичида бўлган 4 киши жароҳатланган. 2 киши шифохонада жон берган.
 
Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Дурдона Расулова 

Теглар:Самарқанд ЙТҲ Nexia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар