...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ Бош вазирга таҳдид қилишди?


12:41, 31.01.2018 Олам
 11 589

Одамларни саросимага солишнинг янги йўллари қўлланмоқда.

Кеча, 30 январь куни Бельгия собиқ Бош вазири  Элио Ди Рупо номига шубҳали кукун бўлган конверт келган. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
Рупонинг котиби ковертни очгач, кукунни кўрган ва дарҳол бу ҳақда хабар берган. Ходимларнинг барчаси эвакуация қилинган, почта билан алоқада бўлганлар эса “сибир куйдиргиси”га текшириш учун алоҳида назорат остига олинган.
 
Бельгиянинг собиқ Бош вазири ва амалдаги Монс шаҳри ҳокими номига келган конвертдаги кукун таҳлил қилинганда оддий шакар кукини бўлиб чиқди. Таҳлил натижаларидан кейин куйдиргига текширувда бўлган ходимларга жавоб берилган.
 
Конверт келган вақтда шаҳар ҳокими хориж сафарида бўлган. Хатнинг жўнатилган манзили номаълум. Тергов ишлари бошланган.
 
Аввал ҳам бундай ҳолат кузатилган, жумладан, 18 январь куни Бельгия бош котиби Тео Франкен номига келган конвертда ҳам шубҳали кукун ва ўқ дори бўлган. Кейинчалик текширув кукунни зарарсиз эканини кўрсатган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Бельгия Шубҳали кукун Собиқ бош вазир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!