...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда шифокор қотил аниқланди


11:07, 23.03.2018 Жамият
 10 741

Самарқанд туманида шифокор бир фуқаронинг қотилига айланди.

Жорий йилнинг 21 март куни соат 23.30ларда Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Захлик маҳалласида яшовчи шифокор М.Эшонқулов туманнинг Навбоғ маҳалласида яшаган М.Хожиевни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, ўзаро жанжал оқибатида РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали шифокори 1974 йилда туғилган М.Эшонқулов 1965 йилда туғилган фуқаро М.Хожиевнинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада М.Хожиев касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.
 
Шифокор М.Эшонқулов ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган ва ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда 
Икром Раҳмон

Теглар:шифокор Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар