...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда ноқонуний дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи сохта “тадбиркор”лар аниқланди


17:35, 21.02.2017 Жамият
 3 340

Январь ойида Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланувчи 5 нафар ҳуқуқбузарлар аниқланиб, улардан 3,2 миллион сўмлик дори воситалари олиб қўйилди.

2017 йил январь ойида Самарқанд вилоятининг солиқ органлари томонидан дори-дармон воситалари савдоси соҳасида рейдлар ўтказилиб, қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
 
Хусусан, 28 январь куни Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд жараёнида, маҳаллий фуқаролардан бири зарур ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда дори-дармон сотаётганлиги аниқланди. Тинтув жараёнида ундан 53 турдаги дори-дармон воситалари олиб қўйилди. Уларнинг қиймати 1 миллион 600 минг сўмга тенг эди.
 
Бундан ташқари, 30 январь куни Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси ва солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ҳаракат вақтида “Пайариқ деҳқон бозори” МЧЖнинг Давтепа филиалида фуқаро ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини сотиш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ундаги 184 турдаги дори-дармон олиб қўйилди. Сохта “тадбиркор”дан олинган дорилар қиймати 1 миллион 752 минг сўмни ташкил қилди.
 
Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:дори-дармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар