...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Муҳаммедова ва Азамат Аҳроров қиссаси давом этади


13:33, 21.02.2017 Шоу-бизнес
 18 483

Бундай бир неча ой Хитойда саёҳат қилиб қайтган икки ёш айни дамда Туркиянинг Истанбул шаҳрида.

Бундан бир неча ой аввал, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлганди.
 
Аввалига, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини бирдирганини, ҳозирча унга жавоб айтмаганини, бу масалани оиланинг катталарини ҳал қилишини айтиб чиққанди.
 
Орадан кўп ўтмай икки ёш Хитой саёҳатига жўнашди. Саёҳатда тушилган суратлар эса ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. Шаҳзода Муҳаммедова бу саёҳатни янги фильмнинг тасвирга олиш жараёнлари билан боғлаган эди.
 
Бир неча ойдан сўнг Шаҳзода ва Азамат ўртасидаги муносабатларга кўз тегди. Муҳаммедова сайтимизга берган инетрвьюсида шундай деган эди:
 
“Азамат ака билан ҳали унаштирилмаган эдик. Мен уларни кино оламида яхши актёр, яхши партнёр, яхши режиссёр сифатида ҳурмат қиламан.

Биз ҳамкорликда икки фильмда суратга тушганмиз. Реал ҳаётда эса Яратган тақдир қилмади чоғи, муносабатларимиз якун топди. Биз бир-биримизга, оилаларимиз эса оилаларимизга тўғри келмади. Бунда атрофдагиларнинг ҳам ҳиссаси катта. Мени уларга, уларни менга ёмонлашдан чарчашмади.

Назаримда, бизга кўз тегди. Нима бўлган тақдирда ҳам биз яқин дўст бўлиб қоламиз. Балки ҳаммаси яхшиликкадир. Насиб қилса, ҳали яна кўплаб фильмларда бирга суратга тушамиз”.
 
Шу-шу томошабинлар уларни бирга кўрмаётган эди. Ўртадаги муносабатлар яна илиқлашди чоғи Шаҳзода Муҳаммедова яна Азамат билан тушган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни бошлади.
 
Интернет орқали тарқалга суратларга қараганда, айни дамда Шаҳзода ва Азамат Туркиянинг Истанбул шаҳрида. Улар режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинаётган “Асал ойи” фильмида суратга тушишяпти. Фильмда севишганлар қиссасини ижро этаётган икки ёш шахсий ҳаёт борасида қачон аниқ тўхтамга келиши ҳамон эътибор марказида қолмоқда. 

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Азамат Аҳроров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!