Форумда хорижий ва маҳаллий компанияларнинг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этдилар.
Форумда хорижий ва маҳаллий компанияларнинг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этдилар, дея хабар берди Қўмита ахборот хизмати.
Форумни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимлари очиб бердилар.
Минтақавий форум жаҳон бозорида маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини ошириш йўли орқали мамлакатда соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга ёрдам беради.
“Ўзбекистонда мева ва сабзавотларнинг экспорт қилинишини қўллаб-қувватлаш орқали USAID янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ҳамда барқарор ва рақобатбардош хусусий секторни ривожлантиришга кўмак беряпти”, деди USAIDнинг Марказий Осиёдаги ҳудудий савдо бўйича катта маслаҳатчиси Райдер Рожерс.