...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда иш ҳақини ололмаётган фуқаро газетага мурожаат қилди


15:00, 03.11.2016 Жамият
 4 175

Газета таҳририяти фуқаро мурожаатини Ургут тумани прокуратурасига юборган ва мазкур масалани ижобий ҳал қилинишига кўмаклашган.

“Адолат кўзгуси” ҳуқуқий, оммабоп газетасининг 2016 йил 3 ноябрда чоп этилган 44-сонида “Иш ҳақлари тўлиқ ундирилди” номли мақола эълон қилинган.
 
Мақолада баён қилинишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида истиқомат қилувчи Ш.Умарова таҳририятга хат юбориб, мурожаатида 2015 йил тамаки етиштиргани ва “Убайдулло тоғ-боғлари” фермер хўжалигига топширгани, лекин ҳанузгача ҳақини ололмаётганини ёзган.
 
“Ш.Умарова жами 10 007,0 минг сўмлик тамаки маҳсулоти топширган. Ушбу маблағнинг 37 фоизи, яъни 3 702,0 минг сўм фермер хўжалик ҳисобидан берилиши лозим бўлса-да, фермер хўжалик раҳбари Р.Қувватов томонидан мазкур маблағнинг фақат 1 050,0 минг сўми Ш.Умаровага берилган. Қолган 2 650,0 минг сўм маблағ эса берилмасдан қолган”, деб ёзилган мақолада.
 
Газета таҳририяти фуқаро мурожаатини Ургут тумани прокуратурасига юборган ва мазкур масалани ижобий ҳал қилинишига кўмаклашган.
 
Туман прокуратурасининг аралашуви билан Ш.Умаровага берилиши лозим бўлган 2 650,0 минг сўм маблағ “Убайдулло тоғ-боғлари” фермер хўжалиги раҳбари Р.Қувватовдан Ш.Умарова ҳисобига тўлиқ ундирилиши таъминланди.
 
Мурожаат муаллифи Ш.Умарова билан бу борада суҳбат ўтказилганда барча пул маблағларини олганини баён этиб, туман прокуратурасига ўз миннатдорлигини билдирган, деб ёзади “Адолат кўзгуси” газетаси.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Самарқанд Иш ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Исломжон
14:35 04.11.2016

Матбуотнинг чинакам вазифаси айни мана шу пайтларда кўзга кўринади. Бундай мақолаларни янада кўпайтириш керак. Сайтга раҳмат!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар