Шифокорлар беморни кўриб, ёрдам кўрсата олмаслигини айтган ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат этишни тавсия қилишган.
Шундан сўнг, А.Ибрагимовнинг ота-онаси уни дарҳол РШТТЁМ Самарқанд вилояти филиалига олиб боришган. Шифокорлар беморни кўриб, ёрдам кўрсата олмаслигини айтган ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат этишни тавсия қилишган.
Боланинг қўлини гўшт майдалагичдан чиқариб олиш мақсадида Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди шахсий таркиби шифокорлар билан ҳамкорликда темир гўшт майдалагични болгарка ёрдамида кесиб, А.Ибрагимовнинг ўнг қўлини чиқариб олишда ёрдам беришган.