...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда Damas ЙПҲ ходимини босиб кетди


15:22, 25.05.2018 Жамият
 12 291

Кўрилган чоралар натижасида Damas ҳайдовчиси С.Ш ушланган.

Кеча, 24 май куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида мудҳиш фожиа юз берди.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, шу куни соат 12:05 да Damas автомашинасини телефонда гаплашиб, бошқариб келаётган ҳайдовчи, шу кўчада хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл патруль хизмати инспектори Иброхим Нишоновни уриб юборган.
 
Аввалига Иброхим Нишонов ҳайдовчини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатганида у ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва натижада ЙПХ ходимини қасддан уриб, воқеа жойидан қочиб кетган.
 
Натижада Самарқанд вилояти ЙПХ ходими И.Нишонов жароҳат олиб шифохонада вафот этган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Damas ҳайдовчиси С.Ш ушланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар