...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд: янги лойиҳа кўҳна шаҳарнинг “замонавий қиёфаси”ни белгилайдими?


19:31, 21.11.2017 Жамият
 6 193

Халқаро аэропортдан бошланган 8 бўлакли йўл Охунбобоев кўчасигача давом эттирилади.

Ўзбекистон пойтахти — Тошкент шаҳрида охирги 5 йил ичида кузатилаётган “автоуловлар тирбандлиги” муаммоси қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига ҳам бегона эмас. Қарийб уч минг йиллик тарихга эга бу шаҳарнинг аввалги кўчалари анчагина тор, аниқроғи бир арава кенглигида бўлганлиги кўпчиликка маълум.
 
Эндиликда шаҳарда замонавий бинолар қад кўтариб, марказий кўчалари қайтадан таъмирланди, биргина Мирзо Улуғбек ва Амир Темур кўчаларининг қиёфаси тубдан ўзгарди. Энди эса...
 
Аввал хабар берганимиздек, кўҳна Самарқанд шаҳрида қарама-қарши ҳаракат йўли бир томоннинг ўзида 8 та автомашина ҳаракатланиши мумкин бўлган, аниқроғи саккиз бўлакдан иборат йўл қурилиши 2018 йилнинг дастлабки кунларидан “йирик ҳажмда” бошланади.
 
Бу ҳақда батафсил маълумот берган Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибияти вакилининг айтишича, халқаро аэропортдан бошланган 8 бўлакли йўл Самарқанд шаҳрининг марказий қисми билан боғловчи Охунбобоев кўчасигача давом эттирилади.
 
Ўзбекистон йўллар тарихида ўзига хос “рекордчи” номига эга бўладиган мазкур йўл Самарқанд шаҳрининг ўз меҳмонларига шаҳар нафақат кўҳна ва қадимий, балки замонавий эканлиги борасидаги фикр уйғотиши шубҳасиз.
 
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг вакили бу қурилиш лойиҳанинг бошланиши эканлигини таъкидлаб ўтди. Демак, 2018 йилда Самарқанд яна чирой очиб, кўҳна шаҳарнинг “замонавий қиёфаси” янада чирой очади.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Самарқанд 8 бўлакли йўл Охунбобоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар