...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самаркандда Ўзбекистонда сақланаётган ноёб артефактлар намойиши бўлиб ўтди


12:35, 18.05.2017 Жамият
 1 842

Тадбир қатнашчилари қадимий технологиялар бўйича ипак қоғоз ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.

Жорий йилнинг 16 май куни Самарқанднинг Регистон майдонида “Ўзбекистон маданий мероси – мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл” номли Халкаро илмий-маданий конгресси доирасида ноёб мультимедиали 3D-mapping намойиши бўлиб ўтди.
 
Томошабинларга Ўзбекистон музейларининг захирахонасида сақланадиган ноёб тарихий артефактларнинг 3D моделлари намойиш этилди.
 
Буларнинг орасида – ўтган асрнинг 60-йилларида Термиз яқинида топилган эрамиздан олдинги III-I асрларга тегишли бўлган бутун дунёга машҳур Будда ҳайкали, 1877 йилда Амударё қирғоқларидан топилган атоқли коллекцияга тегишли грифон бошининг тасвири туширилган олтин билагузук, I-III асрлардаги Кушон подшоҳлиги шаҳзодаси бошининг ҳайкали кабилар бор.
 
3D видеонамойиши “Авесто”нинг биринчи қўлёзмалари, Буюк ипак йўли, машҳур олимлардан тортиб, республиканинг замонавий ютуқларигача бўлган Ўзбекистон тарихини кўрсатди.
 
Тадбир қатнашчилари, шунингдек, қадимий технологиялар бўйича ипак қоғоз ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Бундан ташқари, Самарканд хаттотлари ва рассомлари асарларининг кўргазмасини томоша қилдилар.
 
Тадбирда дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатларидан 140 дан ортиқ чет эллик олимлар, экспертлар, дипломатлар ва ЮНЕСКО ташкилотининг вакиллари иштирок этдилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:3D mapping Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар