...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили қамоққа ҳукм қилинди


14:09, 05.01.2018 Олам
 3 061

Грузиянинг собиқ президенти мансаб ваколатини суистеъмол қилганликда айбланди.

Аввалроқ, Украинада Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили билан боғлиқ воқеалар тўғрисида хабар берилган эди.
 
Тбилиси суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига, 2006 йилда “Грузия бирлашган банки”нинг ходими Сандро Гиргвлианининг ўлими юзасидан очилган жиноий иш асосида уч йил қамоқ жазоси тайинланди.

Грузиянинг собиқ президенти мансаб ваколатини суистеъмол қилганликда айбланди.
 
Суднинг сайтида ёзилишича, Саакашвилиги тўрт йиллик қамоқ жазоси белгиланган, лекин амнистия тўғрисидаги қонунга асосан, бу муддат тўртдан бирга қисқартирилиб – уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
 
Суднинг қарорида келтирилишича, Саакашвили мансаб ваколатидан фойдаланиб, Гиргвлианининг ўлимида айбдор бўлган  юқори мартабали мансабдорларни авф қилиш орқали уларни жавобгарликдан озод қилган. Саакашвили бу хатти-ҳаракати билан марҳумнниг оила аъзолари ҳуқуқларини поймол қилган ва давлат манфаатларига зарар етказган.
 
Грузия Бош прокуратураси 2014 йилда Саакашвилига бир нечта жиноий иш бўйича сиртдан айблов эълон қилган эди. Булар – давлат маблағини шахсий манфаатлари йўлида сарфлаш, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш орқали 2007 йил 7 ноябрдаги норозилик намойишини куч билан тарқатиш, парламент депутати Валерий Гелашвилини калтаклаш ва “Грузиянинг бирлашган банки” ходимини ўлдириш бўйича очилган жиноий ишлардир.
 
2013 йилда янги сайланган президент Георгий Маргвелашвили ўз лавозимига ўтиргач, Саакашвили Грузияни тарк этганди. 
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Грузия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!