Лойиҳа “Бир бинога лойиҳалаштирилган кенг қамровдаги лазер ва мусиқали шоу” сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
“Чироқлар ўйини” жаҳондаги энг баланд ҳисобланган “Бурж Халифа” минорасида ўтказилди. 2018 йил кириб келишига саноқли сониялар қолганида, вақт орқадан ҳисобланиб, қарийб 7 дақиқа давомида лазер-шоу ташкил этилди.
Миллий рамзий белгилар билан тўлдирилган ҳамда мусиқа билан биргаликда намойиш этилган лазер-шоудан баҳраманд бўлиш учун ўн минглаб томошабинлар ташриф буюрди.
“Бир бинога лойиҳалаштирилган кенг қамровдаги лазер ва мусиқали шоу” сифатида рекорд ўрнатишга муваффақ бўлган мазкур шоу дастурини 6 январгача томоша қилиш мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Бу борадаги олдинги рекорд 2013 йилда Гонгконгда қайд этилган. Ўшанда лазер шоу лойиҳасининг майдони 46 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаган.
Дубайда ташкил этилган лазер шоу лойиҳасининг майдони эса 109 минг квадрат метрни ташкил этди.