...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руслан Нуриддинов номинали Ҳасанбой Дўсматовникидан паст баҳоланди


14:12, 17.06.2017 Жамият
 6 250

Бу сафар Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари, олтин медаль соҳибларига бағишланди.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2017 йил 9 июндан “Ўзбекистон маркаларида спорт” туркумининг махсус почта маркалари муомалага киритилди.


 
Почта маркалари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари, олтин медаль соҳибларига бағишланган. Почта маркаларида спортчилар: Руслан Нурудинов (штанга) ва Ҳасанбой Дўсматов (бокс) тасвирланган.
 
Почта маркалари ва купон бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркалари ва купоннинг ўлчамлари 30х42 мм. Адади 8 минг нусха.
 
Идентификация рақамлари берилган ва номиналлари ўрнатилган.
 
1195. Руслан Нурудинов номинали - 1800 сўм
 
1196. Ҳасанбой Дўсматов номинали - 1900 сўм
 
Дизайнер - Э.Каневес
Бобур Жалолов

Теглар:Почта маркалари Руслан Нурудинов Ҳасанбой Дўсматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар