Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Ҳамбург шаҳридаги жаҳон чемпионатида олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров кумуш медаллар соҳиби бўлдилар.
9 сентябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийи Равшан Хўжаевга Gentra автомобилларини топширди.
Кеча, 11 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими кумуш медаль соҳибларига совғалар топширди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалди. Суратларда вилоят ҳокими спортчиларга телевизорлар совға қилганини кўриш мумкин.
Бу икки совғани бир-бирига қиёслашимиздан мақсад, кумуш медалини қўлга киритиш учун спортчилар бор вужуди билан ҳаракат қилди, лекин рағбат ҳам камида Шаҳрамникидек бўлиши керак эканлигини етказишдир.
Тўғри, улар Рио олимпиадасидан сўнг қимматбаҳо машиналар билан тақдирландилар, бироқ Жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритиш оддий иш эмас. Кумушни АҚШ, Россия, Хитой сингари спорт “держава”лари орзу қиладилар.
Биз эса телевизор бериб ўтирибмиз.