...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рўзиқул Бердиев Игорь Сергеевнинг чақирилмаганига изоҳ берди


17:01, 10.11.2017 Спорт
 3 945

Мураббий терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини айтиб ўтди. Демак, Сергеев...

Бугун, 10 ноябрь куни Тошкентдаги “Miran” меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Матбуот анжуманида, шунингдек, терма жамоага жалб қилинган “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди.
 
“...Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда машғулот ўтказамиз, 12–13 ноябрь кунлари эса бевосита БААда машғулотларни давом эттирамиз.
 
Ҳозирда таркибга жалб қилинган барча футболчилар йиғинга соғ-саломат тарзда етиб келишди. Биз БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосий эътиборни ёш футболчиларн синовдан ўтказишга қаратдик. ”, дея таъкидлади Рўзиқул Бердиев.
 
Бердиев фикрини давом эттирар экан терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида энг кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини билдирди.
 
Нима сабабдан Игорь Сергеевнинг таркибга жалб қилинмагани ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди:
 
“Мен Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Сергеев сўнгги вақтлар ичида кучли босимда қолганди.
 
Балки, бироз танаффус унинг ўзига ҳам яхши таъсир қилар. Игорь Сергеев келажакда терма жамоага кўп фойда келтиришига ишонаман”.
 
Тадбир давомида узоқ таннафусдан сўнг таркибга жалб қилинган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
“Мен узоқ таннафусдан сўнг илк бор терма жамоадан таклиф олдим. Терма жамоа бу энг муҳим, бизнинг шарафимиз бўлган жамоадир.
 
Ҳар бир футболчи бу ерда ўйнашни орзу қилади. Мен куч ва маҳоратимни ишга солиб, бу ердаги ўз ўрнимни сақлаб қолишга интиламан”, деб айтган Нагаев.
 
Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўртоқлик ўйинига 23 нафар футболчини таклиф этган. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур ўйинда Бердиев легионерлар хизматидан фойдаланмайди.
 
Ўзбекистон ҳамда БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рўзиқул Бердиев Иван Нагаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!