...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий хабар! Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўйинда терма жамоани бошқаради


12:35, 20.10.2017 Спорт
 2 568

ЎФФ президенти терма жамоага хорижлик мураббий таклиф қилиниши тўғрисида ҳам маълумотларни айтиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 
 
Мазкур ўйинга терма жамоани расман “Насаф” устози — Рўзиқул Бердиев тайёрлайди. Бу ҳақда бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида бўлиб ўтган мажлисда президент Умид Аҳмаджонов маълум қилди.
 
“...Ўзбекистон терма жамоаси ёшартирилиши муносабати билан таркиб буткул янгиланмоқда. БААга қарши ўйинда ёшлар синовдан ўтказилади.
 
Биз келажак учун истиқболли режалар тузаяпмиз. Шу тамойилга содиқ қолган ҳолда миллий терма жамоа таркибини ёшартириш йўлидан борамиз.
 
БАА билан ўйин миллий терма жамоа таркибига номзод бўлган янги ёшларни саралаб олиш ва уларни синовдан ўтказиш имконини беради. Жамоани майдонга Рўзиқул Бердиев бошлаб тушади”, дейди Умид Аҳмаджонов.
 
ЎФФ президенти терма жамоага хорижлик мураббий таклиф қилиниши тўғрисида қуйидаларни маълум қилди.
 
“Биз 20–25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин, ҳозирча, бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз”, дейди Умид Аҳмаджонов.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 14 ноябрь куни меҳмонда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзиқул Бердиев МТЖга вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!