Ўзбекистон 14 ноябрь куни БАА термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Айнан мазкур ўйин муносабати билан Олий Лиганинг 28-тур доирасидан ўрин олган учрашувлар 16-17 ноябрдан 8-9 ноябрга кўчирилди.
08.11.2017
“Машъал” (Муборак) – “Қизилқум” (Навоий).
“Динамо” (Самарқанд) – “Нефтчи” (Фарғона).
“Навбаҳор” (Наманган) – “Сўғдиёна” (Жиззах).
“Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро).
09.11.2017
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент).
“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши).
“Пахтакор” (Тошкент) – “Олмалиқ” (Олмалиқ).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасини БААга қарши ўйинга “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида бошлаб тушади.
Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини Олий Лиганинг 27-туридан кейин эълон қилишини маълум қилди.
Терма жамоа эса 10 ноябрь куни Тошкентда йиғинга киришиши режалаштирилган.
БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши муносабати билан Олий Лиганинг 28-тур ўйинлари расман 16-17 ноябрдан 8-9 ноябрга кўчирилди.
Шунингдек, бугун 30 октябрь куни келаси йилдан Олий Лигада 12 жамоа иштирок этиши ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.