...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган илк Европа мамлакати...


16:52, 10.11.2017 Олам
 3 026

Рим папаси Франциск тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлаш керак, деб ҳисобламоқда.

Рим папаси Францискнинг буйруғи билан Ватикан дўконларида тамаки маҳсулотлари сотилиши ман қилинди, дея хабар бермоқда “Segodnya.ua” интернет нашри. Бундан олдин тамаки маҳсулотларидан тушадиган маблағ мамлакат миқёсида иккинчи ўринда турар эди.
 
“Ватикан инсонларнинг саломатлигига зарар етказувчи ҳаракатлар билан иш олиб бориши мумкин эмас”, деди “Муқаддас тахт” матбуот хизмати раҳбари  Грег Берк .
Кейинги йилнинг бошидан Ватиканда сигаретлар сотилмайди.
 
Матбуот хизматининг хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра чекиш оқибатида йилига 7 млн инсон ҳаётдан кўз юмади.
“Ватиканда тамаки маҳсулотлари пасайтирилган нархларда сотилишига қарамасдан, у “Муқаддас тахт”нинг даромад манбаи ҳисобланади. Аммо ҳеч қандай даромад манбаи, агар у инсоннинг саломатлигига даҳл қилса, қонуний бўлиши мумкин эмас”, дея қўшимча қилди Берк.
 
“Associated Press” нашрининг маълумотларига кўра, Ватикан тамаки маҳсулотларидан йилига 10 млн евро даромад олган. Аҳамияти бўйича солиққа тортилмаган маҳсулотлар ичида тамаки ёқилғидан сўнг иккинчи ўринда турар эди.
 
Сигаретлар ишчи ва нафақахўрларга махсус пасайтирилган нархларда сотилган. Ватикан ишчилари ойига беш қути сигарет сотиб олишлари мумкин бўлган. Италияда яшовчи кўплаб одамлар Ватиканда яшаб, чекмайдиган дўстларидан улар учун сигарет сотиб олишни сўрар эдилар.
 
Италия ва Европанинг бошқа мамлакатларида тамакининг устига қўйилган катта солиқлар ҳисобига сигарет юқори нархда сотилади.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Рим папаси Ватикан Европа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!