...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик 14 ёшли модель Хитойда вафот этди. Сабабини аниқлаш осон кечмайди


11:39, 30.10.2017 Олам
 5 137

Россиялик модель қиз Хитойда мода ҳафталигида иштирок этган.

Россия томони Хитойда вафот этган 14 ёшли модель қизнинг ўлими юзасидан аниқлик киритишни сўраб Хитой Ташқи ишлар идорасига мурожаат қилган.
 
Россиянинг Шанхайдаги Бош консуллик идорасида Хитойдаги модалар ҳафталигида иштирок этган 14 ёшли моделнинг ўлими сабаблари ҳақида дастлабки маълумот берилди.
 
Шанхайдаги шифохоналардан бирида вафот этган пермлик 14 ёшли моделнинг ўлимига сабаб сифатида асаб тизимининг инфекциявий зарарланиши ҳамда кўпчилик аъзоларнинг яллиғланиш кўринишидаги етишмовчилиги келтирилган.
 
Россия консуллик идораси вакилининг фикрича, юқорида келтирилган сабаб, фақатгина дастлабки тахминлар. Аниқ ташхис қўйиш учун эса жасадни очиб кўриш зарурлиги айтилди.
 
Қизнинг онаси ҳозирда Россияда, унинг розилигисиз танани ёриб бўлмайди. У Хитойга келиши билан танани очиб кўриш масаласи кўриб чиқилади.
 
Хитойнинг “Esee Model Management” моделлик компанияси билан уч ойлик шартнома имзолаган қизалоқ менингит билан касаллангани ҳақида компания хабар қилган. Вафот этган қизалоқ номидан Россиянинг “Smirnoff Models” номли агентлиги иш юритган.
 
Хитойдаги моделлар агентлиги раҳбари Чжэн Ининг айтишича, қизчанинг ўлими унинг иши билан боғлиқ эмас. У ҳамма қатори 8 соат ишлаган. Унинг вафоти мода ҳафталиги тугаганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлган. Қизча 25 октябрь, чоршанба куни Шанхайдаги шифохонага келтирилган. 27 октябрь, жума куни эса у вафот этган.
 
Бош консуллик идорасида маълум қилинишича, россиялик мактаб ўқувчилари Хитойга ишчи визаси орқали боришган. Хитойнинг меҳнат қонунчилигига кўра, компаниялар 16 ёшга тўлмаган болаларни маданий, спорт тадбирларида иштирок этиш учунгина ишга олишлари мумкин. Бироқ ушбу ҳолатда уларни ҳуқуқлари таъминланиши зарур.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россиянинг Хитойдаги консуллик идораси Россия фуқароси Модель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!