Анна О’Брайен модель сифатида “Academy Sports and Outdoors” спорт кийимлари брендининг реклама “юзи”га айланди.
150 кг вазнга эга америкалик Анна О’Брайен ортиқча вазнга эга бўлишига қарамасдан, модель сифатида “Academy Sports and Outdoors” спорт кийимлари брендининг реклама “юзи”га айланди.
Бундан ташқари, Анна О’Брайен ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларнинг марказига айланди.
Аннанинг айтишича, у каби ортиқча вазнга эга бўлган аёллар спорт билан шуғулланишни исташсада, ўз қоматига мос чиройли ва бежирим кийим топишга қийналадилар.
“Тасаввур қилинг, ўзларига мос кийимни тополмайдиган аёллар қанчалар хафа бўлишади. Мен 25 йил пассив ҳаёт тарзи кечирдим, энди эса олдиндаги 25 йилни фаол ҳаёт тарзидан роҳатланиш учун аёлларга ёрдам беришга бағишламоқчиман”, дейди Анна О’Брайен.
Албатта, Аннани қўллаб-қувватлаган фойдаланувчилар орасида уни танқид қилганлар ҳам учради. Шунга қарамасдан, Анна О’Брайен спорт билан шуғулланишни ва рекламаларда иштирок этишни тўхтатмоқчи эмас.
Аввалроқ, дунёнинг энг оғир вазнли одами — Хуан Педро Франко 175 кгга” озишга” муваффақ бўлгани ҳақида хабар берган эдик.