...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоевнинг исми энди авиачипталарда ҳам ёзилади


11:32, 30.10.2017 Олам
 2 085

Остона халқаро аэропорти номи 2017 йил 20 июнь куни “Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти” номини олган эди.

Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси расмий сайтида Остона шаҳридаги аэропортга янги ном берилгани акс этган сурат жойлаштирилди. Аэропорт “Nursultan Nazarbayev” дея номланган.
 
Аэропортнинг янги номи Ассоциациянинг ҳар ойда чоп этиладиган бюллетенида нашр этилади. Шундан сўнг, авиачипталарга буюртма қилувчи глобал тизим провайдерлари бу маълумотни кейинги чипталар учун киритишлари лозим бўлади.
 
Шу тариқа, Остонага келувчи ва бу шаҳардан учувчи самолётлар чипталарида “Nursultan Nazarbayev” номидаги аэропорт номи қайд этилади.
 
Остона халқаро аэропорти номи 2017 йил 20 июнь куни “Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти” номини олган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!