4 апрель куни Ставраполь ўлкасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган эди.
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 4 апрель куни Россия Федерациясининг Ставраполь ўлкасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ташқи ишлар вазирликлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 8 апрель куни вафот этганларнинг жасадлари Ватанга олиб келиниб, иккита махсус транспортда Жиззах вилоятининг Зомин туманига етказилди.
Вафот этганлар ўз яшаш жойларига дафн этилди.