...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кутилган бурилиш! Арманистонда сиёсий тузум ўзгарди


17:52, 09.04.2018 Олам
 3 497

Арманистонда давлат раҳбари биринчи марта умумхалқ овоз бериш йўли билан эмас, балки парламент депутатларининг овоз бериши йўли билан аниқланди.

Кеча, 8 апрель куни Арманистоннинг янги сайланган Президенти Армен Саркисян республика Миллий мажлиси (парламенти) йиғилишида ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди.
 
У инаугурация маросимида одатга кўра, ўз мамлакати конституцияси асл нусхаси ва муқаддас китобга қўлини қўйиб, ваколатини амалга оширишда Арманистон Республикаси конституциясига содиқ бўлишга, фақат умумдавлат ва умумхалқ манфаатларига риоя этишга ҳамда ўз куч-ғайратини миллий бирликни мустаҳкамлашга сафарбар этишга қасамёд қилди.
 
Қайд этиш жоизки, Арманистонда давлат раҳбари биринчи марта умумхалқ овоз бериш йўли билан эмас, балки парламент депутатларининг овоз бериши йўли билан аниқланди.
 
Сайлов жорий йилнинг 2 март куни бўлиб ўтганди. 90 нафар депутат Саркисян номзодини қўллаб-қувватлаб, 10 нафар депутат эса унга қарши овоз берган.
 
Мамлакат мустақилликка эришгандан сўнг тўртинчи Президентга айланган Саркисян ўз фаолиятига киришгандан сўнг Арманистонда ўтиш даврининг барча расмий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллари якунланди ҳамда ушбу давлат расман парламент республикасига айланди.
Икром Раҳмон

Теглар:Арманистон Армен Саркисян парламент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!