...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видеофакт: Яна бир тартиббузар тўй кортежи ҳайдовчилари қидирилмоқда


17:27, 09.04.2018 Олам
 13 287

Тўй кортежи ҳайдовчилари бирданига бир нечта модда билан жавобгарликка тортилиши истисно қилинмаяпти.

Қозоғистоннинг Семей шаҳрида тўй кортежи йўлда тартибсизлик келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда “Kazinform”.
 
Тўй кортежининг йўлдаги тартибсиз ҳаракатланиши акс этган видеолавҳа Қозоғистоннинг Автомобилчиларга кўмаклашиш жамияти жамоат бирлашмасининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилган.
 
Ҳодиса жорий йил 7 апрель куни Қозоғистоннинг Полковничий оролида юз берган. Тўй кортежи илонизи шаклида ҳаракатланиб қарама-қарши йўлга ҳам чиқиб кетган. Кўприкда эса колонна орқа билан ҳаракатланган.


 
Ҳозирда полиция тартиббузарларни аниқлашга уринмоқда. Тўй кортежи ҳайдовчилари бирданига бир нечта модда билан жавобгарликка тортилиши истисно қилинмаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тартибсиз ҳаракатланган худди шундай тўй кортежи ҳайдовчилари жавобгарликка тортилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!