...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги турдаги мактаблар иш бошлади


17:19, 09.04.2018 Жамият
 6 191

Ҳар бир туман ва шаҳарда “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар” йўналишида таянч мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, улар учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарларни ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар” йўналишида таянч мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.
 
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Таянч мактабларнинг асосий вазифалари  умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчига метод кунларида инновацион методлар ва ўқитишнинг илғор услубларини қўллаган ҳолда узлуксиз  малака оширишдан иборат.
 
Халқ таълими вазирлиги  ва Республика таълим марказининг масъул ходимлари ҳамда тажрибали ўқитувчилар томонидан  1005 нафар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари ва 9624 нафар таянч мактаблари амалиётчи ўқитувчилар учун видео-ўқув семинарлар ташкил этиб борилмоқда.
 
Унда ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишда ахборот коммуникацион технологияларнинг ўрни, фанларни ўқитишда самарали усул ва воситалардан унумли фойдаланиш, таянч мактабларида ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ташкил этиш усуллари бўйича тақдимотлар ўтказилмоқда.
 
Таянч мактабларида жорий йилнинг январь-март ойларида ташкил этилган ўқувларда 324 минг нафардан ортиқ ўқитувчи малака оширди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Таълим ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар