...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўзбекистонликлар 6-синф ўқувчисини икки марта зўрлагани аниқланди


12:10, 23.06.2017 Жамият
 9 446

Уларга нисбатан вояга етмаганларни зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки ўзбекистонлик 6 синфда ўқийдиган қизни зўрлаганликда айбланмоқда.
 
Красносельский туманида яшовчи 36 ёшли аёл полицияга унинг қизини бошқа мамлакатдан келган икки йигит таҳқирлагани ҳақида ариза берган. Тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноят икки ўзбекистонлик томонидан содир бўлгани аниқланган.
 
Биринчи воқеа 2016 йилнинг кузида содир бўлган. Мактабдан уйига қайтаётган қизга ўз уйи кираверишида нотаниш шубҳали шахс ҳужум қилган ва уни зўрлаган.
 
Бу ҳодисадан ярим йил ўтгач, яна шу ерда ўша қизга 20 ёшли йигит ташланган. Маълум бўлишича, у ҳам ўзбекистонлик бўлиб, шунингдек, 2004 йилда туғилган қизга ҳам тажовуз қилган.
 
Икки ўзбекистонлик ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан вояга етмаганларни зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. 
Сумбула

Теглар:Ўзбекистонлик Россия Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар