
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 2 минг 812 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 2 минг 812 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Булардан қўпол қоидабузарликлар 967 тани, жумладан, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 55 тани, белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлиги 230 тани, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузиш 5 тани, одам ташиш қоидасини бузиш 369 тани, телефондан фойдаланиш қоидасини бузиш 14 тани ва бошқа қоидабузарликлар 292 тани ташкил этади.
Шунингдек, 965 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 107 та транспорт воситасини ўт ўчириш воситаси, жилет ва дори-дармон қутисисиз бошқариш, 91 та транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ва 69 та пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар аниқланган.