Барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига ётқизилди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ “Лада-Ларгус” ва “Форд Мондео” автомобилларининг тўқнашиши натижасида келиб чиққан. Ўзбекистон фуқаролари “Лада-Ларгус”да бўлишган. Улар лат ейиш ва синиш каби ўртача жароҳат олишган.
Барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига ётқизилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди. Унга кўра, ЙТҲда қуйида номлари келтирилган фуқаролар жароҳатланишган.
1. Муҳаммадали Раҳимбердиевич Мадрагимов, 08.12.1970 йил Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.
2. Сирожиддин Файзулло ўғли Қурбонов, 17.05.1995 йил Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.
3. Абдужаббор Тоштемирович Холматов, 18.06.1965 йил Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.
4. Миржалол Эгамбердиевич Содиқов, 22.10.1988 йил Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.
5. Жамшидбек Ҳусанбой ўғли Бадалов, 20.05.1991 йил Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.
Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937-639-01-43 рақами орақли маълумот олишлари мумкин.
Ҳозирда мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси назорати остига олинган.