...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 9-синф битирувчилари ва ота-оналарга расмий билдириш берди


12:39, 26.07.2017 Жамият
 8 477

Оммавий ахборот воситаларида шу масала билан боғлиқ кўплаб мақолалар чоп этиляпти. Булар орасидар реал вазиятдан келиб чиқиб ёзилган танқидий мақолалар талайгина.

Сўнгги вақтларда таълимнинг кейинги жараёнини қаерда давом эттириши мактаб ўқувчилари олдида турган катта савол бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Бир вақтлар 10-11 синфларнинг ёпилиши кўплаб ўқувчилар ва ота-оналарга маъқул келмаган бўлса, бугун академик лицей ва касб-ҳунар коллежиларининг фойдасини кўрганлар 10-11 синфда ўқишни у қадар истаётгани йўқ.
 
Фикрлар турли хил. Ким ўқишни 10-11 синфда, ким академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида давом эттириши, албатта, ўзида қолган гап. Бироқ масаланинг яна бошқа тарафи ҳам борки, Ўзбекистонда 10-11 синф тугатилганига 10 йил тўлди. Бугун мактабларни битираётган ўқувчиларнинг 10-11 синф қандай бўлиши ҳақида тасаввури йўқ. Ўқувчиларнинг тасаввури ҳам майли. Ўқитувчиларчи? Ўқитувчиларнинг охирги 10 йилликдаги тажрибаси, билими ва педогогик салоҳияти 10-11 синфларга дарс беришга етармикин? Дарсликлар масаласи эса бу борада энг катта саволларни ўртага ташлаши турган гап.
 
Оммавий ахборот воситаларида шу масала билан боғлиқ кўплаб мақолалар чоп этиляпти. Булар орасидар реал вазиятдан келиб чиқиб ёзилган танқидий мақолалар талайгина. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОАВда эълон қилинаётган мақолаларга ўз муносабатини билдирди.
 
“Аввал хабар қилганимиздек, Республикадаги барча 9-синф битирувчилари ота-оналари, ўз ҳохиш ва иродаларига мос равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицейларда ёки умумутаълим мактабларининг 10 синфда ўқишни давом эттириши мумкинлигини такрорий равишда маълум қиламиз.
 
Бу жараёнда ҳар ким ўз хоҳиш истагидан келиб чиқиб тўғри хулоса қилиши, ўз тақдири, келажагини ўзи белгилаши лозим.
 
Бунда ота-оналар фарзандининг ўқишни қаерда давом эттириши,  қайси соҳа бўйича чуқур билим ва касб кўникмасини эгаллаши, қандай мутахассис бўлиши лозимлиги, келажакдаги ҳаётий режаларидан келиб чиқиб, онгли равишда қарор қабул қилишлари керак бўлади.
 
Таъкидлаш жоизки, бу жараёнда ҳеч ким мажбурий равишда умумтаълим мактаби ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежларида ўқишга ундаши, ёлғон ахборот билан ота-оналарни чалғитиши, тўғри қарор қабул  қилишига халақит бериши мумкин эмас”, дейилади расмий билдиришда.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларга қайсидир таълим муассасаси раҳбарлари, ўқитувчилари  нохолис ёндашаётган ҳолларда таълим тизимининг қисқа рақамли ишонч телефони (10-06)га Республиканинг исталган ҳудудидан мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади.

Теглар:10-11 синф Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Behruz
08:06 28.07.2017

11 yillik ta'limni afzalligini xanuzgacha tushunib yetmaslik achinarli holat. Moddiy texnika bazasi, darsliklar masalasi bu o`tkinchi holat, sababi hozir ulgurilmasada, ammo kollej yoki litsey darsliklaridan foydalanish mumkin. Buni bahona qilish kerak emas. Maktab o`qituvchilari bunga tayyormi deyilibdi, nega tayyor emas ekan, nima kollejdagilar osmondan tushganmi, axir hozir kollej va litseylarni endigina OTMni bitirib kelgan, hech qanday tajribaga, magistrlik darajasiga ega bol`magan kadrlar bosib ketgan, to`g`risini aytsam maktabdan ko`ra kollejlarda ishlash oson bo`lib qoldi, chunki yashirishni keragi yo`q hammaga ravshanku kollejlarda darslar o`tilmasligi, maktabda esa majburiy ta'lim, darslar to`liq o`tiladi, qolaversa OTMga kirmoqchi bo`lgan abituriyentlar bilimida uzilish bo`lmaydi. Kollejda aksariyat hollarda 3 kursda umumta'lim fanlari o`tilmaydi, natijada o`quvchida bo`shliq paydo bo`ladi. Yana bir maqolani o`qiganimda 11-sinfni tugatgach OTMga kira olmasa qo`lida diplomi yo`qligi bois ishlay ham olishmaydi deyilibdi, xo`sh kollejni bitirganlar ishlayapdimi? Axir o`rta maxsus ta'limi vazirligining bur borada berayotgan hisoboti umaman yolg`onlarga to`laku, kollejni bitirgan yoshlarning 70 % ishsiz. Shuning uchun maktab ham kollej ham aybni bir biriga ag`darmay, ota-onalar va farzandlarning o`zlari buni tushunib yetishlari darkor. Oshkora tan olish vaqti keldi. Kollejlar o`zini oqlamayapdi. (Sanoqlilarinigina hisobga olmaganda, litsey haqidaku gap bo`lishi mumkin emas< o`zlarining darsi qolib, bilsa bilmasa kechagina OTMni bitirgan talabagacha repititorlik qilishga o`tib olgan, kochki natija bo`lsa).



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар