Даромади энг кам ойлик иш ҳақига етмайдиган фуқаролар ҳам камайган.
Маълумотга кўра, 2017 йилда 19,3 миллион одам қашшоқликда кун кечирган. Бу 2016 йилга нисбатан 200 мингга кам.
Россия аҳолисининг даромади энг кам ойлик иш ҳақига етмайдиган қисми 13,3 фоиздан 13,2 фоизга камайган. Бу кўрсаткич 2012 йилдан бери илк бор пасайган.
Маълумот учун, Россияда энг кам ойлик иш ҳақи 10 088 рубль – 160 АҚШ долларига тенг.