...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Қозоғистонга Новосибирскдаги кўлни берди


19:31, 15.08.2017 Олам
 3 354

Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегараларини демаркация қилиш ишлари 2005 йилда делимитация ишлари амалга оширилган.

Новосбирск вилояти Купинский туманидаги унчалик катта бўлмаган “Сладкое” кўли Россия ва Қозоғистон ўртасида амалга оширилган демаркация (чегарани жойида, аниқ белгилар ўрнатган ҳолда белгилаш) ишлари натижасида Қозоғистонга берилди. Бу ҳақда Россия чегара қўшинларига асосланган ҳолда маълумот берилди.
 
Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегараларини демаркация қилиш ишлари 2005 йилда делимитация (харитадан чегараларни белгилаш) ишлари билан бошланган эди.
 
Купинский тумани маъмуриятининг расмий сайтида “Сладкое” кўли энди Қозоғистонники” сарлавҳали мақола қолдирилганда аҳоли томонидан ҳеч қандай норозиликлар билдирилмаганлиги айтиб ўтилган.
 
Маълумот учун, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегараларининг умумий узунлиги 7591 километрни ташкил этиб, чегаранинг кўпчилик қисмида делимитация ишлари амалга оширилган бўлса-да, 60 фоиз чегара ҳудудда демаркация ишлари амалга оширилмаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Россия-Қозоғистон Чегара Делимитация Демаркация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!