...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия футбол мухлислари Туркияга “йўлланма”ни қўлга киритишди


09:28, 15.12.2015 Спорт
 4 025

УЕФА Европа лигаси қуръа натижаларига кўра, Туркия ва Россия футбол клублари тўқнаш келадиган бўлди. Гап “Фенербахче" – "Локомотив" Москва ўртасидаги ўйин ҳақида кетмоқда.

14 декабрь куни УЕФА Европа лигасига қуръа ташланди. Баҳсларнинг 1/16 финал босқичига 32 жамоа саралаб олинган эди. Шунга кўра, бир-бирига қарши ўйнайдиган 16 жуфтлик номлари маълум бўлди. Қуйида улар билан танишиб олишингиз мумкин.

"Валенсия" – "Рапид" Вена
"Фиорентина" – "Тоттенхэм"
"Боруссия" Дортмунд – "Порту"
"Фенербахче" – "Локомотив" Москва
"Андерлехт" – "Олимпиакос"
"Мидтьюлланд" – "Манчестер Юнайтед"
"Аугсбург" – "Ливерпуль"
"Спарта" Прага – "Краснодар"
"Галатасарой" – "Лацио"
"Сьон" – "Брага"
"Шахтёр" – "Шальке-04"
"Марсель" – "Атлетик" Бильбао
"Севилья" – "Мольде"
"Спортинг" – "Байер"
"Вильярреал" – "Наполи"
"Сент-Этьен" – "Базель".
 
Футбол мутахассисларининг фикрича, бу ўйинларнинг барчаси муросасиз курашларга бой бўлади. Айниқса, "Фенербахче" – "Локомотив" Москва клублари ўртасидаги ўйин. Ушбу футбол жамоалари Туркия ва Россиянинг клублари эканлигини ҳисобга олсак, учрашув анча шиддатли кечиши кутилмоқда. Нафақат футболчилар ўртасида, балки футбол ихлосмандлари орасида ҳам. Икки давлат ўртасидаги совуқчилик, футбол ўйинига таъсир қилармикан? Буни фақат башорат қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Биринчи ўйин Истамбулда, иккинчиси эса Москвада бўлиб ўтади.

“Локомотив” фанатлари яқинда “Фенербахче”га қарши ўйинни томоша қилиш учун Истамбулдаги футбол ўйингоҳига боришган эди. Ўйиндан олдин ҳам, ўйиндан кейин ҳам икки футбол жамоасининг мухлислари ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган эди. Қизиқарлиси шундаки, ўшанда икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳозирги ҳолатда бўлмаган, яъни дўстона алоқалар ҳукм сурган.

Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мазкур футбол тўқнашуви янада кескинроқ тус олиши мумкин. Ҳақиқий футбол ўйини четда қолиб, барчанинг диққат-еътибори икки футбол клуби фанатлари ўртасидаги “ўйин”га қараб кетиши эҳтимолга анча яқин.

Шунинг учун ҳам кўпчилик футбол мутахассислари бундай нохушликларни олдини олиш учун футбол клубларини ўз мухлисларининг сафар ўйинларига боришини тақиқлаш бўйича келишувга келишга даъват қилишмоқда. Яъни “Локо” фанатлари Истамбулга, “Фенербахчи” мухлислари эса Москвага келишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бундай қарорлар, УЕФА низомига кўра, амалда кўп қўлланилади. Яқинда бундай амалиётни Бельгия ва Франция футбол клублари ҳам қўллаб кўришган эди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Россия-Туркия УЕФА Европа лигаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!