...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қор маликаси” шоу-бизнес вакиллари ижросида жонланади


18:08, 14.12.2015 Шоу-бизнес
 4 229

Саида, Сардор Милано, Жасур Мирсагатов бир саҳнада куйлайди...

Янги йил муносабати билан ҳар йили Республикамизнинг турли гўшаларида байрам тадбирлари, театр томошалари ташкил этилиши анъана тусига кирган.

2015 йилнинг 8-9-10 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Қор маликаси” мусиқий эртак намойиши бўлиб ўтади. Унда бош ролларни шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари – хонандалар Саида, Сардор Милано, Жасур Мирсагатов ижро этишади Овоз имконияти жиҳатидан унча-бунча “юлдуз”чаларимиздан устун бўлган бу уч хонанда актёрлик борасида ҳам пешқадаммикинлар? Катта шоу тарзида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган дастурга тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Чипта нархлар 10.000 сўмдан 60.000 гача этиб белгиланган.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Қор маликаси байрам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Хайрулло
11:24 15.12.2015

2016 йилнинг 8-9-10 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида Йил нотўғри ёзилганми ёки ойлар

**** Editors Note: Rahmat!


Dilnoza
11:07 15.12.2015

2016 yil 8-9-10 dekabr kunlari hali bir yil bor ekan balki hato yozilgandur 2016 yil 8-9-10 yanvar bo'lsa kere

*** Editors Note: Rahmat!


Гулноза
09:24 15.12.2015

Тушунмадим 2016 йил декабр ойига хали 1 йил бор, Балки хато кетгандир Аввал бу йилни кунгилдагидек утказиб олайлик, келаси йилга бир гап булар. Чиптани нархини сал арзонлаштиришни иложи йукми. Хаммани хам чунтаги кутармайди-ку. Боласи битта булса майли, 2-3-4 та булса нима килади. Бир ойлик маошини тамоша учун ташлаб келадими. Урнига 2-3 кг гуш олинса 1 хафта уйда байрам кора козон хам хурсанд. Уларни костюмлари , декорациялари киммат булса айб кимда?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!