Ўзбекистон ҳафтасига беш ва олти кун ишловчилар байрамда турлича дам олади.
Ушбу ҳужжатга кўра, 31 август куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Шунингдек, ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун 8 ва 15 сентябрь – шунба кунлари 3 ва 4 сентябрь билан алмаштирилган.
Яъни, ҳафтасига олти кун ишловчилар Мустақиллик куни муносабати билан 31 август, 1, ва 2 сентябрь кунлари дам олади. Ҳафтасига беш кун ишловчилар 31 августдан 5 сентябргача дам олади.